Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Путин фахрийлардан безовта бўлмасликни илтимос қилди
14:04 / 2020-06-24

Россия президенти Владимир Путин уруш фахрийларидан Ғалаба паради муносабати билан нутқ сўзлаётган пайтда ўринларидан турмасликларини сўради.


Россия президенти Владимир Путин уруш фахрийларидан Ғалаба паради муносабати билан нутқ сўзлаётган пайтда ўринларидан турмасликларини сўради.

Ижтимоий тармоқ орқали тарқалган видеолавҳада Путин сўзга чиқиш учун минбарга қараб юраётганда уруш фахрийлари давлат раҳбари ҳурматига ўринларидан қўзғалгани яққол кўриниб турибди. Шунда президент имо-ишора билан уларни безовта бўлмасликка, жойларида ўтираверишга ундаган.

Қизил майдонда Москва вақти билан 10:00 да бошланган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парадни мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу қабул қилиб олди. Тантаналарга 14 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи, 234 та тарихий ва замонавий қуруқликда ҳаракатланувчи ҳарбий техника воситалари ҳамда 75 учувчи аппарат жалб этилган. Тадбирда Ўзбекистон, Беларус, Босния ва Герцеговина, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Сербия, Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари иштирок этмоқда. Шунингдек, парадда МДҲ, Евроосиё Иқтисодий Комиссияси, Жамоавий хавфсизлик тўғрисидаги шартнома каби халқаро ташкилотлар масъул вакиллари ҳам ҳозир бўлишган.