Путин АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашади
Россия етакчиси Владимир Путин Қўшма Штатлар раҳбарининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан 2 декабрь куни Москвада учрашади. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Президент Путин музокараларга тайёргарлик доирасида бир қатор ёпиқ мажлислар ўтказади. Музокаралар якунида томонлар қўшма баёнот бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Аввалроқ, Уиткофф Флорида штатида Украина вакиллари билан музокараларда иштирок этган эди. Суҳбат давомида Вашингтоннинг тинчлик ташаббусига доир масалалар муҳокама қилинган.
Д.Ҳакимов, ЎзА