Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пушкин” хиёбонида замонавий сувтушар боғ барпо этилади
11:11 / 2024-09-15

Яккасарой туманидаги “Пушкин” хиёбони ҳудудида замонавий сувтушар боғ барпо этиш бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова «Пушкин» хиёбонида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида боғ ҳудуди замонавий дизайнда бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, иштирокчилар боғ ҳудудида олиб бориладиган ишларнинг лойиҳаси билан танишди.

Бундан ташқари, Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасини 24/7 режимида фаолият юритувчи гастрономик туризм кўчасига айлантириш лойиҳаси тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган тун-у кун фаолият кўрсатадиган савдо, кўнгилочар, гастрономик ва туризм кўчасига айлантириш, ушбу кўчадаги мавжуд бино ва иншоотларни замонавий қиёфага келтириш, жумладан, қурилиш-таъмирлаш, реконструкция қилиш ва ҳудудни ободонлаштириш режалаштирилган.

Маълумот учун, гастрономик туризм кўчасида велосипедлар учун узунлиги 1,6 километрли махсус йўлак, 40 дона замонавий ўриндиқ, имконияти чекланган инсонлар учун 10 та жойда махсус пандуслар ўрнатилади. Шу билан бирга, 1,5 километр майдонда яшил ҳудуд барпо этилади, автобуслар учун мавжуд 6 та бекат тўлиқ замонавий реконструкция қилинади.  

Ҳудудда ҳожатхоналар ташкил этилади. Шунингдек, ҳудуддаги кесиб ўтувчи ер ости йўлакларга имконияти чекланган фуқаролар учун 4 дона пандус қойилади ва 2 та чорраҳадаги ер ости йўлаклари реконструкция қилинади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА