Фарғона вилояти Марғилон шаҳрининг кўрки бўлган Пур Сиддиқ мажмуаси мақбара, масжид, каптархона, минора ва дарвозахонадан иборатдир.
Мажмуани машҳур саҳоба Абу Бакр Сиддиқ номи билан боғлайдилар. Бухоро амири Субҳонқулихон (1680-1702 йй.) томонидан Марғилондаги Пир Сиддиқ мозорига берилган вақфномада бу зиёратгоҳга Мовароуннаҳрда “Чаҳорёрлар” деб аталган тўрт халифадан биринчиси Абу Бакр Сиддиқ (572-634)нинг авлоди дафн этилган, деган маълумотлар келтирилган. Ёзма ҳужжатларда Ҳазрат Пур Сиддиқ номи билан қайд этилган. Вақтлар ўтиши билан унинг атрофида масжид, минора, мақбарали ҳовли, дарвозахона ҳамда каптархонадан иборат мажмуа пайдо бўлган. Шу сабабли у халқ орасида “каптархона”, “каптарли мозор” деб ҳам аталади.
[gallery-19673]
Ҳозирги кунда Пур Сиддиқ мажмуаси давлат муҳофазасига олинган бўлиб, бу ердан зиёратчилар ҳамда сайёҳлар қадами узилмайди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА