French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пулинг бўлса…” фильмининг премьераси бўлиб ўтди
10:47 / 2022-09-03

“Киночилар уйи”да Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Кўзгуфильм” киностудияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Пулинг бўлса…” фильмининг илк премьераси бўлиб ўтди.

Намойишдан аввал Ўзбекистоннинг таниқли маданият ва санъат арбоблари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.  

Фильмда Алижон исмли меҳнатсевар олим ҳақида сўз боради. У ўз умрини пиллачиликка бахшида қилган. Унинг уринишлари неча йилдирки, самарасиз. Шунга қарамай, у ўз севган касбидан воз кечолмайди. Шунингдек, у ўз лаборатория жиҳозларини уйига кўчириб олиб, тун-у кун тинимсиз ишлайди. Кунларнинг бирида қишлоқдан отаси меҳмонга келади-ю, ўғлининг муккасидан кетиб ишлаётганидан жаҳли чиқиб, унга танбеҳ беради. Ота-ўғилнинг бу сафарги суҳбати Алижон ҳаётида кескин бурилиш ясалишига сабаб бўлади.  

Кеча гўштга ҳам пул топа олмаган олим қисқа фурсат ичида ихтироси туфайли бадавлат инсонга айланади. Алижон ҳатто тушида ҳам кўрмаган бойликларга эга бўлади. 

Қўшнилар, яқинлар ва ҳатто оила аъзоларининг масхара қилишларига қарамай, унинг ўзига ва ишига бўлган ишончи ўз самарасини берди. Муваффақият, молиявий фаровонлик бошқаларнинг Алижонга бўлган муносабатини кескин ўзгартирди. 

Фильм устида ишлаган ижодий гуруҳ: продюсер - Қудратилла Файзуллаев, сценарий муаллифи - Бахтиёр Карим, режиссёр - Илҳом Муҳаммадиброҳимов. Бош ролларни Толиб Мўминов, Лола Элтоева, Матёқуб Матчанов, Ботир Муҳаммадхўжаев, Муниса Магаметибрагимов, Хонзода Дўстова, Хадичабону Абдуқаҳҳорова, Гўзал Юсупова, Махлиё Асқаралиева ва Феруза Собитова ижро этган. 

Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар беришича,     комедия жанрида суратга олинган ушбу фильмга мамлакатимиздаги мавжуд каналлардан эфирга узатиш бўйича аризалар қабул қилинган.   

 

Д.Маматова,
ЎзА