French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пухта тайёргарлик – мўл ҳосил гарови
11:58 / 2015-10-23

Навоий вилоятида деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан кузги буғдой экиш ва майсани эрта ундириб олиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Навоий вилоятида деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан кузги буғдой экиш ва майсани эрта ундириб олиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда 40 минг 600 гектар майдонга яхши ният билан уруғ сочган вилоят миришкорлари айни кунлардамайса парваришига киришди. Фермер хўжаликларининг қарийб 26 минг гектар даласида майса бир текис униб чиқди, зарур мелиорация ва агротехник тадбирлар бошлаб юборилди.

Кармана тумани миришкорлари экин майдонлари пайҳон қилинишининг олдини олиш, майса парваришини доимий назорат қилиш, маҳаллий ўғит жамғариш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Тумандаги 7 минг 331 гектар ғалла майдонининг қарийб 4 минг 400 гектарида майса бир текис униб чиқди. Хусусан, “Аваз бобо” фермер хўжалиги ерларида суғориш ва бошқа мелиорация тадбирлари бир маромда давом этмоқда.

– 52 гектарда бир текис унган майса парваришини давом эттирмоқдамиз, – дейди фермер хўжалиги бошлиғиҚаҳрамон Рўзиев. – Шу кунга қадар ҳар гектар ерга 370 килограммдан ўғит сепиб, иккинчи суғориш ишларини якунига етказдик.

Ўн беш нафар ишчи меҳнат қилаётган хўжалик ҳисобида 4 қишлоқ хўжалик техникаси доимий соз ҳолатда. Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланаётган фермер эндиликда асаларичилик ва чорвачиликни ҳам йўлга қўйишни режалаштирган.