Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пухта тараддуд кўрилмоқда
13:22 / 2015-09-28

Президентимизнинг жорий йил 7 июлдаги Республика иқтисодиёти ва ижтимоий тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш комплекс чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Навоий вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 7 июлдаги Республика иқтисодиёти ва ижтимоий тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш комплекс чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Навоий вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, “Навоий электр тармоқлари” ҳудудий акциядорлик жамияти, “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси вилоят бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжуманида бу борадаги ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбирда вилоятда коммунал соҳа, инфратузилма ва муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда замонавийлаштиришга, иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларининг мавсумда барқарор ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Вилоятдаги кўп қаватли уйларнинг 331 таси капитал таъмирланди. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари, жумладан, 80 километрга яқин иссиқлик тармоғи, ичимлик суви қувурлари, 225 трансформатор пункти, тўртта қозонхона, 2 минг 946 километрлик электр узатиш линияси, 3 минг 438 газ тақсимлаш пунктида жорий ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Кўп қаватли уй-жойларнинг эшик ва ромлари, синган ойналар янгиланди.

Ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, шифохоналар, Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида махсус режа асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

– Мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилди, – дейди “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Шерали Қурбонов. – Айниқса, ер остидан ўтган 309 километрлик газ қувури махсус текширувдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилди. Табиий газ тармоғига уланган ҳамда суюлтирилган газ билан таъминланадиган хонадонларда узлуксиз таъминотни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Газ етиб бормаган чекка ҳудудлар аҳолисининг мавсумни кўнгилдагидек ўтказиши учун суюлтирилган газ қуйиш пунктлари барпо этилмоқда. Жумладан, Томди тумани Ақтақир маҳалласида шундай янги нуқта ташкил этилди. Нурота ва Хатирчи туманларида ҳам бундай пунктларни қуриш ишлари якунига етказилмоқда. Аҳолига газ баллонларини етказиб беришни енгиллаштириш мақсадида пунктлар махсус автомобиллар билан таъминланган.