Пуэрто-Рико соҳилида кема ҳалокатга учради, қурбонлар кўплиги айтилмоқда
Пуэрто-Рико соҳилида кема ҳалокатга учраши натижасида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, деб хабар тарқатди АҚШ соҳилларни қўриқлаш хизмати.
«11 кишининг жасади топилди, 31 киши тирик қолган», – деб ёзди қўриқчи хизмати вакиллари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Хабарда айтилишича, кема Пуэрто-Риконинг шимолий соҳилига яқин жойда ағдарилиб кетган.
Кемадагилар ноқонуний мигрантлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.