Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пскомда замонавий гидроиншоот барпо этилмоқда
15:15 / 2021-11-26

Айни кунларда “Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Пском ГЭСни қуриш” инвестиция лойиҳаси амалиётга татбиқ этилмоқда.

Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида умумий қиймати 799,6 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган. Унда белгиланган ишларнинг ҳажми ва технологик мураккаблигидан келиб чиқиб, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.  

Биринчи босқич 2018-2021 йилларга мўлжалланган бўлиб, ушбу давр мобайнида 412 миллион долларлик объектларни қуриш белгиланган. Айни пайтгача белгиланган вазифалар доирасида 1-ярус сув қабул қилиш иншооти, узунлиги 1 минг 288 метр бўлган қурилиш-эксплуатация даврида сув ўтказувчи ер ости туннели, мазкур туннелга қўшилган узунлиги 285 метр бўлган 1-2-агрегатларга сув олиб келувчи ер ости туннели ва 2 та сув ўтказувчи затворларни бошқариш иншооти ҳамда якуний сув ташлаш иншооти қуриб битказилди.

“Ўзбекгидронерго” АЖ таркибидаги “Гидромахсусқурилиш” АЖ бўлим бошлиғи Қаҳрамон Фатиллаевнинг маълум қилишича, мазкур иншоотлар учун металл маҳсулотлари “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги “Сувсаноатмаш” АЖ томонидан тайёрланди. Шунингдек, гидромеханик ускуналар Россия Федерациясининг “Энергосила” МЧЖ томонидан етказиб берилди ҳамда бевосита металл маҳсулотлари ва ускуналарни ўрнатиш ишлари ташкилотнинг юқори малакали мутахассислари томонидан назорат қилиб борилди.

– 46 километр ички йўллар, 7 дона инфратузилма объекти қурилди. Бугунги кунда лойиҳа доирасида электр узатиш тармоғи, дарёнинг чап қирғоғида сув ўтказиш ер ости туннелини қуриш ҳамда каръерларда ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишлар учун 2018-2021 йиллар давомида жами 91,3 миллион доллар маблағ ўзлаштирилган. 2022-2026 йилларда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида қиймати 1,06 миллион долларга тенг 2 дона кичик босимда ишлайдиган вақтинчалик ишчи ғилдиракларни ўрнатиш ҳисобига жами 401,5 миллион кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш мўлжалланган, – деди Қ. Фатиллаев.

2022–2026 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 387,6 миллион долларга тенг бўлган тўғон қуриш режалаштирилган. Лойиҳа тўлиқ 2026 йилда фойдаланишга топширилади. У йилига ўртача 946,1 миллион кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш имконини яратади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/J1JTOYtts0U" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ёқуб МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА