English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Психотроп таблеткаларни юртимизга олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга тушди
16:22 / 2022-02-07

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишнинг олдини олди.

“Cариосиё» чегара божхона постида қўшни давлатдан автотранспорт воситасида кириб келган хорижий фуқаро С.И. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Йўловчининг эгнидаги кийими чўнтагидан божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 200 дона «Феназепам» психотроп таблеткалари борлиги аниқланган. «Феназепам» моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган.  

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА