French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Психомотор реабилитация: халқаро тажриба ва амалиёт (+видео)
13:11 / 2024-01-02

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Франциянинг Олий Психомотор реабилитация институти (ISRP) раҳбарияти орасида "Психомотор терапия" бўйича имзоланган меморандумга асосан Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Париж шаҳрига иккинчи ташрифи амалга оширилди.

Дастлабки ташриф жорий йилнинг 6 июль санасидан 16 июлгача 10 кун давомида тиббиёт ОТМ кафедра мудирлари, даволаш-профилактика муасссалари ва реабилитация марказлари раҳбарлари иштирокида амалга оширилганди. Декабр ойида эса бир гуруҳ ёш тиббий психологлар, психоневрологлар ва неврологлар қисқа муддатли малака ошириб қайтишга муваффақ бўлишди.

Сафар давомида 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Олий психомотор реабилитация институтида қўшма дастур асосида психомотор терапевтларни тайёрлашга келишиб олинди. Малака ошириб қайтган бир гуруҳ ёш тиббий психолог ва психоневрологлар суҳбатлашар эканмиз, ўзларининг Париж таассуротлари ва халқаро тажриба имкониятлари ҳақида тўлиб тошиб гапиришди.

<iframe width="866" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/wEoMW5ZfzUo" title="Psixomotor reabilitatsiya: xalqaro tajriba va amaliyot" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Маълумот ўрнида Париж шаҳрида жойлашган ушбу институтнинг асосий фаолияти психомотор реабилитация бўлиб, даволашнинг бу усули дунёнинг бир қатор давлатларида жорий қилинган. Марказий Осиёда эса бу йўналишга ўзбекистонлик мутахассислар томонидан биринчи бўлиб қизиқиш билдирилган.

Бундан ташқари, Тошкент тиббиёт академияси ва Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Психосоматик тиббиёт ва психомотор терапия” бўйича ўқув марказ очиш таклифи илгари сурилди. Бу эса юртимизда психосоматик тиббиёт ривожланишига ва психомотор терапевтларнинг реабилитация марказларида фаолият кўрсатишларига кенг йўл очади.

 

М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА