Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан "Мактаб ва мактабгача таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув" мавзусидаги психологлар форуми ўтказилди.
Форум давомида психологлар учун 2024-2025 ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режа тақдимоти ва гуруҳларда «Аддиктив хулқ-атвор турлари, сабаблари ва профилактикаси», «Агрессив хатти-ҳаракатлар», «Аутодеструктив хулқ-атвор профилактикаси» ва «Вояга етмаганлар ўртасида деликвент хулқ-атвор профилактикаси», «Қадриятлар шахснинг асоси сифатида» мавзулари асосида иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари оширилишига эришилди.
Ушбу форум ўтказилишидан асосий мақсад, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат йўналишида инновацион ёндашувни жорий этиш, психологларнинг ижодий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш, ижодий изланишларини ривожлантириш, психологик хизматга оид ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, психологик хизмат соҳасидаги ривожланган давлатлар иш тажрибаларини ўрганиш, талқин этиш, оммалаштириш ва ҳамкорлик стратегиясини белгилаш, халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш, таълим психологияси соҳасидаги илғор фундаментал тадқиқотлар бўйича илмий ресурсларни бирлаштириш, психологларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ўзаро ҳурмат, манфаатларини инобатга олинишидан иборат.
Шунингдек, тадбирнинг ўтказилиши психологларга билдирилган эътибор натижаси бўлиб, ўз касбларининг фидойиси, масъулиятли бўлиши, келажак авлод тарбиясига айниқса уларнинг руҳий саломатлигига катта ҳисса қўшишларига замин яратади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1aVWa4cTrh4" title="Psixologlar forumi oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА