Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Психология соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди
17:01 / 2025-10-10

10 октябрь ─ Жаҳон руҳий саломатлик куни

1948 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибида Жаҳон психологик саломатлик федерацияси ташкил этилган бўлиб, у бутун дунё аҳолиси ўртасида психологик ва ҳиссий касалликлар бўйича профилактика тарғиботини олиб бориш билан шуғулланади. 

1992 йилдан бери жаҳон миқёсида ўтказиб келинадиган Руҳий саломатлик куни ҳам жамиятни психологик хасталиклар, уларнинг келиб чиқиши ва профилактикаси тўғрисида хабардор қилишни мақсад қилади.

Бугунги кунда руҳий саломатликни сақлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифага айланмоқда. Чунки инсон онгига таъсир қилувчи турли ижтимоий ва иқтисодий омиллар бу масалага илмий ёндашувни талаб этмоқда. Шу мақсадда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Глобал оламда руҳий саломатлик: муаммолар ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Тадбир Жаҳон руҳий саломатлик кунига бағишланган қисқа метражли фильм намойиши билан бошланди.

Анжуман М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳамда Ўзбекистон психологлари илмий-амалий жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда психология фанининг инсон хулқ-атвори, ҳиссиётлари ва тафаккурини ўрганишдаги ўрни, шунингдек, таълим, иқтисодиёт, тиббиёт, спорт ва тадбиркорлик каби соҳаларнинг ривожига таъсири хусусида фикр юритилди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА