"ProRun" оммавий югуриш марафони ташкил этилди
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ва Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "ProRun" оммавий югуриш марафони ташкил этилди.
Кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилган мазкур марафон “ProRun” томонидан Тошкент халқаро марафони доирасида ташкиллаштирилди.

Марафонда 2 мингдан ортиқ югуришни хуш кўрувчи ҳаваскорлар ва профессионал спортчилар иштирок этди. Қатнашчилар 3 км масофани босиб ўтди.

Ватанимизга бўлган ҳурмат, ягона байроқ остида бирдамлик ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилган ушбу марафонда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходимлари ҳам иштирок этди.

Иштирокчилар марафонни юксак руҳда якунлаб, ўзаро ҳамжиҳатлик намоён қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА