Пронин Роман Олегович психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ёш ва касбий кўникмаларнинг визуал иллюзияларни идрок этишга таъсири” мавзусида
Пронин Роман Олеговичнинг 19.00.01 – Психология тарихи. Шахс психологияси. Умумий психология ихтисослиги бўйича “Ёш ва касбий кўникмаларнинг визуал иллюзияларни идрок этишга таъсири” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2021.P.01.07 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 22 июль куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй. Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети биноси, 4-қават 409-хона.
Тел.: (0-37) 246-67-72
e-mail: nauka@nuuz.uz