Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокурорлар китобхонликни тарғиб қилмоқда
18:46 / 2021-03-15

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ғояси асосида Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёнаси нишонланадиган ушбу йилда Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан китобхонлик акцияси ўтказилди.

Акцияда Мирзаобод туманида жойлашган Абдулла Орипов номидаги маданият марказида ташкил қилинган кутубхонага вилоят прокуратураси ходимлари ташаббуси билан “Мустақилликнинг 30 йиллигига 30 хил китоб” шиори остида мингдан ортиқ китоб совға қилинди.

Беш ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ҳисобланади.

Шу боис ҳам вилоят прокуратураси томонидан мазкур кутубхона ташкил этилган. Зеро, ёшларни китобга, илм-фанга, адабиётга қизиқтириш “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий устунидир.

Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов маҳаллаларда ёшлар билан учрашиб, муаммо ва таклифларини эшитиш билан бирга, уларга бадиий китоблар совға қилди.

Бундан ташқари, Сергели тумани сектор раҳбарлари билан биргаликда Бош прокурорга бириктирилган Жўнариқ ва Соҳибқирон маҳаллаларида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган амалий тадбирлар жараёни ўрганилди.

Ўрганишда аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Муаттар Бурҳонова, ЎзА