Прокурорлар камбағал ва эҳтиёжмандларга кўмаклашмоқда
Сирдарё вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари фаолияти барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарё вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари фаолияти барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада туман ва шаҳарлар прокурорлари бириктирилган 2-сектор фаолияти муҳим ўрин тутмоқда.
Сардоба тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Янгиқишлоқ, Халқобод ва Қуйитош маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 248 та хонадонда истиқомат қилувчи 336 оила коронавирус пандемияси вақтида жорий қилинган карантин сабаб даромад олиш манбаидан вақтинча маҳрум бўлганлиги аниқланди. Ушбу эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Сардоба тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Азиз Уралов ҳудудда бир қатор хайрли ишларни амалга оширганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳудуддаги бундай оилаларнинг 54 нафар аъзоси доимий иш билан таъминланган бўлса, камбағал оилаларнинг ишга лаёқатли 44 нафар аъзосига ғалладан бўшаган майдонлардан 1 гектардан ер ажратилиб, такрорий экин экиб берилди. Бундан ташқари, кам таъминланган оилаларнинг 20 нафарига иссиқхона қуриб берилиб, 4 нафарига уйида чорвачилик билан шуғулланиши учун қўй, 17 нафарига эса паррандачилик билан машғул бўлиб, ўзини ўзи бандлигини таъминлаши учун товуқлар ажратилди. Қўлидан бичув-тикув келадиган 1 нафар фуқарога тикув дастгоҳи олиб берилди.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги 252 эҳтиёжманд, кам таъминланган ва камбағал оилаларга карантин даврида мунтазам равишда 9 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва моддий ёрдам сифатида нақд пул берилди.

Айни пайтда ҳам эҳтиёжманд оилаларга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги саховатпеша ҳомийлар томонидан турли кўринишдаги «Саховат кўмаклари» ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.