Прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар Бош прокуратуранинг ҳар бир бошқарма ва бўлимлари фаолияти кесимида ёритилиши жараёни амалиётга жорий этилмоқда.
Энди аниқ рақамларда очиқ эълон қилиб борилади
Прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар Бош прокуратуранинг ҳар бир бошқарма ва бўлимлари фаолияти кесимида ёритилиши жараёни амалиётга жорий этилмоқда.
Мунтазам равишда ҳисоботлар тариқасида аниқ маълумотлар бериб борилиши таъминланади. Бош прокуратуранинг 1007 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, Бош прокуратуранинг расмий сайти ёки “Telegram” каналида жойлаштирилган маълумотлар юзасидан савол ёки эътирозларни қолдириш ҳам мумкин.
Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш соҳасида жорий йилнинг тўққиз ойида биринчи инстанция судларида 127 минг 790 фуқаролик иши кўрилиб, шундан 97 минг 939 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган. 15 минг 919 таси бўйича даъво рад этилган, 8 минг 889 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Прокурор протестларига асосан апелляция тартибида 186, кассация тартибида 413, назорат тартибида 28, жами 627 суд қарори қонунга мувофиқлаштирилган.
Апелляция инстанциясида прокурор иштироки мажбурий бўлган 66 суд қарори ўзгартирилган ёки бекор қилинган. Шундан 58 таси прокурор протести ҳиссасига тўғри келиб, апелляция протести самарадорлиги 87,8 фоизни ташкил этган.
Кассация инстанциясида прокурор иштироки мажбурий бўлган 90 суд қарори ўзгартирилган ёки бекор қилинган. Шундан 84 таси прокурор протести ҳиссасига тўғри келиб, кассация протести самарадорлиги 93,3 фоизга тўғри келади.
Ушбу даврда судларда 1 минг 959 прокурор аризаси кўрилган бўлиб, шундан 1 минг 917 таси қаноатлантирилган. Судларда кўрилган прокурор аризаларининг 447 таси фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида, 88 таси регресс тартибида киритилган.
Суд буйруғи тартибидаги 2 минг 496 та прокурор аризаларнинг 2 минг 409 таси қаноатлантирилган.
Мазкур маълумотномани мисоллар билан бойитилган тарзда Бош прокуратура “Ҳуқуқ” газетасининг 2020 йил 15 октябрь кунги сонида ўқишингиз мумкин.