Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
17:39 / 2025-12-17

Хўжайли туманида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда масъул вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари, Хўжайли, Тахиатош, Шўманай ва Қонликўл туманларидан прокурорлар оталиғига олинган 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Ёшларнинг мурожаати асосида тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишлари учун 9 нафар ёшга имтиёзли кредит ажратиш масаласи жойида ҳал этилган бўлса, икки нафарига ўзини ўзи банд қилишлари учун иш қуроллари берилди. Икки нафар ёшга мактаб ўқувчиларига хорижий тилларни ўргатиш учун тўгарак ташкил этишига кўмаклашиш белгиланди. Икки нафар ёшнинг илмий иш билан шуғулланиши учун шу куннинг ўзида компьютер техникалари билан таъминланди. 20 тадан ортиқ мурожаатни ўрганиш учун муддат талаб қилганлиги сабабли ижроси назоратга олинди.

Тадбир якунида ўз меҳнат фаолиятларини самарали ташкил этган ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал қилишда фаоллик кўрсатган бир қатор ёшлар етакчилари ва фаол ёшларга Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири