Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокурор: Нарх-навони асоссиз оширишга йўл қўйилмайди
18:51 / 2020-04-21

Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш тартиби жорий этилди.


Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш тартиби жорий этилди.

Шунга асосан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида турғун ҳамда кўчма савдо шохобчалари ташкил этилмоқда. Жиззах вилояти Пахтакор туманида ҳам аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари шу тартибда сотиляпти.

Бундай хайрли ишларни ташкиллаштиришда туман прокуратураси ходимлари бош-қош бўлмоқда.

- Махсус штаб томонидан ҳар бир қишлоқ, маҳалла кесимида аввал аҳоли эҳтиёжи ўрганилиб, кейин зарур маҳсулотлар етказилмоқда, — дейди Пахтакор тумани прокурори Азизбек Йўлчиев. – Маҳсулотлар қатъий белгиланган нархда сотилиши назорат остида. Нарх-навони асоссиз оширишга эса асло йўл қўйилмайди. Бу жараёнда савдо шохобчаларини дезинфекциялаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш, таъминотчилар билан тезкор маълумот алмашиш йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, шахсий томорқалардан самарали фойдаланишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Хусусан, туманда 143 деҳқон хўжалигидаги 510,9 га, 15 минг 600 хонадондаги 468 га ер майдонлари мавжуд бўлиб, уларга тўқсонбости экинлари, эрта пишар сабзавот турлари ва бошқа маҳсулотлар экиш давом этмоқда. Маҳаллаларда уруғ, кўчат, боғ анжомлари, минерал ўғитларнинг кўчма савдоси ҳам ташкил этиляпти.

photo_2020-04-21_16-50-58.jpg

Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ажратилган субсидиялар ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даврида 27 хонадонга енгил конструкцияли иссиқхона қуриб берилди.

Карантин шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда томорқаларда етиштирилган маҳсулотлар савдосини “даладан дастурхонга” тамойили асосида ташкил этиш мақсадида ҳар бир маҳалладаги турғун ва кўчма савдо шохобчалари ҳамда сабзавот ва дуккакли экинларни қайта ишлашга ихтисослашган 6 корхона билан шартномавий муносабатлар йўлга қўйилди.

Пахтакор туманида бугунги кунда 6 та экспорт қилувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг ўтган 3 ойида экспортчи корхоналар томонидан қарийб 4,5 млн. АҚШ доллари қийматида саноат, 574,4 минг АҚШ доллари қийматида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.

Масалан, тумандаги “Pakhtakor Teks”, “Jizzakh Agritrade” каби қўшма корхоналарда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, маҳсулотларнинг сифатини ошириб бориш, экспорт миқдори ва географиясини кенгайтириш билан бир қаторда, мавжуд иш ўринларини янада кўпайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Аҳоли манфаати, иқтисодиётимиз барқарорлиги йўлида амалга оширилаётган бу каби ишларни туман прокуратураси қўллаб-қувватлаш билан бирга, юзага келаётган муаммолар ечимида амалий кўмак ҳам кўрсатмоқда.