“Прокурор кубоги”да 200 га яқин полвон беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Дюздо спорт маҳорат мактабида катталар ўртасида кураш бўйича “Прокурор кубоги”нинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг ва 90 кг дан юқори вазн тоифасида 200 га яқин спортчи иштирок этди.
[gallery-19344]
Баҳсларни туман прокурори Илҳом Қосимов тантанали очиб, мураббийлар ҳамда спортчиларга омад тилади.
Мусобақа қизғин ва муросасиз беллашувларга бой бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар ҳамда турли номинациялар ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА