Прокурор кубоги – ёш полвонларни курашга чорлади
Нурафшон шаҳридаги катта амфитеатрда кураш бўйича “Прокурор кубоги” мусобақасига старт берилди. Тошкент вилояти кураш федерацияси, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган турнирда барча туман-шаҳарлардаги спорт мактабларида жами 500 нафардан зиёд ёш полвонлар қатнашяпти.


Дастлаб ташкил этилган кураш сайлида 1-,11-синф ўқувчилари ўртасида турли вазн тоифаларида қисқа беллашувлар ташкил этилди. Ғолибларга пул мукофотлари топширилди. Асосий баҳслар эса +90 килограммдан юқори барча вазн тоифаларида эса асосий совринлар қўйилган. Унда биринчи ўринда 15 миллион сўм, иккинчи ўринга 10 миллион сўм ва учинчи ўринга эса 5 миллион сўмдан мукофотлар қўйилган. Бундан ташқари, бош соврин бўлган тулпор учун ҳам полвонлар ўз маҳоратини синовдан ўтказади.
А.Мусаев,
ЎзА