English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Прокурор кубоги” ғолиби аниқланди
14:19 / 2023-06-06

Навоий вилояти прокуратура органлари тизимида хизмат қилувчи ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича “Навоий вилояти прокурори кубоги – 2023” мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Мусобақада вилоят, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва махсус прокуратуралар ходимлари иштирок этди.  

Мусобақада Томди тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Ф.Нажмиддинов 1-ўрин, Кармана тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Н.Юсупов 2-ўрин ва Ғозғон шаҳар прокуратураси иш юритувчиси Д.Нурмуродов 3-ўринни эгаллади.  

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.  

А.Бўриев, ЎзА