Жиззах вилояти прокурори Шароф Рашидов тумани 2-сектор ҳудудида Президентимиз ташаббуси билан барпо этилаётган ва “Мегалойиҳа” деб таъриф берилган замонавий “Агрологистика” мажмуасида бўлди.
Хизмат сафари чоғида вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Ислом Эргашходжаев “BMB NRC Agrologistics” қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган мазкур комплексдаги бунёдкорлик ишлари ҳамда компания томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
“Агрологистика” компания кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида вилоят прокурори “Мегалойиҳа” деб таърифланган ушбу комплекс шубҳасиз Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига самарали ҳисса қўшадиган йирик мажмуа бўлишига ишонч билдирди.
Шунингдек, 2-сектор раҳбари компаниянинг бунёдкорлик ишларида ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди ва компания аъзоларига ўзининг зарур маслаҳат ва кўрсатмаларини берди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур комплекс жорий йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши назарда тутилган.
А.Қаюмов, ЎзА