Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокуратура терговчиларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича салоҳияти оширилди
11:08 / 2025-12-16

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар терговчилари учун “Пора олиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш ва квалификация қилиш” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси коррупцияга оид жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш соҳасида терговчиларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилди.

Ўқув машғулотлари давомида тингловчиларга пора олиш жиноятларини аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, криминалистик билимлардан фойдаланган ҳолда жиноятларни очиш, тезкор тадбирларни амалга ошириш тартиби ҳамда пора олиш факти бўйича қонуний процессуал қарор қабул қилиш масалалари чуқур ўргатилди.  

Пора олиш жиноятларини тергов қилиш методикаси, тергов фаолиятида психологик билимларнинг ўрни ва аҳамияти, рақамли криминалистиканинг коррупцияга оид жиноятларни тергов қилишдаги ролига алоҳида эътибор қаратилди.

Курс доирасида пора олиш билан боғлиқ жиноятларни квалификациялашда учрайдиган муаммолар, тижоратда пора эвазига оғдириб олишнинг жиноят ҳуқуқий тавсифи ва квалификациявий белгилари, шунингдек коррупциявий жиноятларнинг олдини олиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқув курси интерактив форматда ўтказилиб, тингловчилар тергов амалиётида учрайдиган долзарб масалалар юзасидан мутахассислардан атрофлича жавоблар олиш имкониятига эга бўлди.

Н.Абдураимова, ЎзА