Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокуратура ТерДУ билан меморандум имзолади
15:59 / 2025-01-30

Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов иштирокида Термиз давлат университетида учрашув ташкил этилди.

Унда прокуратура масъуллари, Термиз давлат университети юридик факультети талабалари, фахрийлар ва ОАВ вакиллари қатнашди.  

Мулоқот чоғида кейинги йилларда мамлакатимизда адолатли жамият барпо этиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада юз бераётган ўзгаришлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Термиз давлат университетида ҳуқуқшунослар тайёрлаш йўлга қўйилгани ҳам соҳада юз берган янгиланишлар самараси экани қайд этилди.  

Тадбирда вилояти прокурори Б.Бабаджанов ва Термиз давлат университети ректори А.Тошқуловнинг самимий очиқ мулоқоти бўлғуси ҳуқуқшуносларнинг ўқиш ва соҳа сирларини қунт билан эгаллашида янги йўналишларни белгилаб берди. Вилоят прокуратураси ва университет ўртасида илк бор юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.  

Ҳамкорликдаги лойиҳа ¬ “Бўлажак прокурорлар клуби” аъзоларига махсус аъзолик белгилари тантанали топширилди.  

Очиқ мулоқот чоғида ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қиладиган қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.  

Айни пайтда Термиз давлат университетининг юридик факультетида бакалавр йўналишида 1 минг 268 нафар, магистр йўналишида ўн нафар бўлғуси ҳуқуқшунос таълим-тарбия олмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири