Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Прокуратура “Shifoхоna info” телеграм бот каналининг самарали ишлашини назоратга олган"
15:00 / 2020-07-24

Биржа савдоларисиз тўғридан - тўғри олинган ун маҳсулотини ҳар бир оилага кафолатли етиб бориши алоҳида назоратга олинган.


Айни вақтда аҳолининг бозорга бормасдан озиқ - овқат маҳсулотларини яшаш жойида сотиб олишлари учун ҳар бир маҳалла, ҳатто, олис қишлоқларгача арзон нархда етказиш тизими жорий қилинмоқда.

Биржа савдоларисиз тўғридан - тўғри олинган ун маҳсулотини ҳар бир оилага кафолатли етиб бориши алоҳида назоратга олинган. Бу борадаги назорат тадбирлари ўз самарасини бермоқда. Хусусан, 105 ҳолатда қарийб 500 тонна унни қайта ишлаш ускунаси бўлмаган корхоналарга ажратилиши ва талон - торож қилинишининг олди олинди. 2.300 ҳолатда қарийб 6 миллиард сўмлик озиқ - овқат маҳсулотларининг қиммат нархда сотилишига чек қўйилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов тизим ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ишларида ҳам иштирок этаётгани ҳақида қўйидаги маълумотларни тақдим эди.

«Колл-марказ»лар сонини кўпайтириш учун Тошкент шаҳрининг ўзида қўнғироқларни қабул қилиш учун тез ёрдам марказий станциясида қўшимча 70та жой ташкил этилди. Мисол учун, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тиббий маслаҳат кўрсатиш бўйича 50 нафар кўнгилли шифокордан иборат «Колл-марказ» ўз ишини бошлади. Улар қисқа вақтда 36 мингдан зиёд мурожаатчига тиббий маслаҳатлар берди.

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини яхшилаш, уларнинг чақириқларга янада тезкорликда етиб бориши, тез тиббий ёрдам врачларини янада малакалироқ хизмат кўрсатиши учун зарурий янгиликларни жорий этиш тўғрисидаги топшириқ ижроси юзасидан ҳам амалий чоралар қўлланди. Аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган заруратини қондириш мақсадида қўшимча 50 та Дамас, 12 та Фотон ва 27 та Isuzu махсус автомашиналари тез тиббий ёрдам марказий станциясига ажратилди.

Шунингдек, Бош прокуратура ташаббуси билан тез орада “Shifoхоna info” телеграм бот канали ташкил этилиб, ҳар бир касалхонага прокуратура ходими бириктирилиб, шаҳардаги касалхоналарда мавжуд бўш ўринлар (койка) ҳисоби юритилиши йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда”.

Натижада ҳақиқий маълумотлар мунтазам равишда «Колл-марказ»даги чақирувларни мувофиқлаштирувчи диспетчерларга тақдим этилади. Бу эса чақирувга чиққан тез тиббий ёрдам бригадасини, заруратга қараб беморни касаллиги бўйича бўш жой мавжуд бўлган яқин орадаги шифохоналарга йўналтиришда қўл келади.