Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Прокуратура полвони” мусобақаси ғолиблари аниқанди
11:55 / 2020-12-25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кура, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига кураш ҳамда жанговар курашни босқичма-босқич устувор спорт турлари сифатида киритиш каби вазифалар белгиланган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ва прокуратура ходимларининг жисмоний тайёргарлигини оширишда кураш ва жанговар курашни асосий спорт тури сифатида татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва кураш федерацияси томонидан пойтахтимиздаги Тошкент молия институти спорт мажмуасида прокуратура ходимлари ўртасида кураш спорт тури бўйича илк маротаба “Прокуратура полвони” республика турнири ўтказилди.

“Прокуратура полвони” республика турнирида эркаклар – 73кг, -81 кг, -90 кг, +100 кг, қизлар -57 кг, -63 кг, +63 кг вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 160 яқин прокуратура ходими ғолиблик учун гиламга чиқди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Муҳриддин Ҳаиталиев, Азизжон Бобоқулов, Акмал Азимов, Улуғбек Исмоилов ўз вазн тоифаларида олтин медаль билан тақдирланган бўлса, Камила Сапарова, Клара Маннопова ҳамда Светлана Қурбонова аёллар ўртасида тенгсиз, деб топилди.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА