Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокуратура органларида хизмат қилаётган беш нафар ходим давлат мукофотига сазовор бўлди
09:47 / 2026-01-15

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан нишонланмоқда.

Сана муносабати билан Бош прокуратурада тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Ҳарбий прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси раҳбар ходимлари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раислари, шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тақдирланган ходимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев юртимиздаги барқарорлик, тинчлик ва осойишталик ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик самараси эканини таъкидлади. 

Жамиятимиздаги бундай ҳаётбахш муҳит эса давлатимиз раҳбари асос солган янги даврдаги тараққиёт йўли, кенг кўламли ислоҳотлар ва тарихий ўзгаришларнинг натижаси экани қайд этилди. 

Президентимизнинг сана муносабати билан қабул қилинган фармонига асосан прокуратура органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг 3 нафари "Содиқ хизматлари учун" ва 2 нафари "Шуҳрат" медаллари билан мукофотланди. 

Мазкур юксак давлат мукофотлари эгаларига тантанали равишда топширилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА