Прокуратура органлари ходимлари инсонпаварлик ёрдамини кўрсатди
Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Сардоба” сув омбори талафотларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб бердилар.
“Сардоба” сув омборидаги фалокат туфайли кўплаб юртдошларимиз азият чекди.
Ана шундай вазиятда халқимиз чинакам ҳамжиҳатлик ва бирдамликни, олийжаноблик ва фидойиликни намоён қилди. Бу жараёнда ҳар бир соҳа вакиллари, ҳар бир фуқаро жабр кўрганларга ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда.
Прокуратура органлари ходимлари ҳам халқимиз билан елкама-елка туриб, сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларимизга ёрдам қўлини чўзишга киришди.
Хусусан, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Сардоба” сув омбори талафотларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб бердилар.
Зеро, бугун Сирдарё аҳли оғир пайтда ёлғиз эмасликларини қалбан ҳис қилиши ва ҳар қандай қийинчиликни ҳамжиҳатликда енгиб ўтишга ишониши муҳим аҳамиятга эга.