Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокуратура масъул сектордаги 12 минг 854 та муаммо ҳал этилган
15:59 / 2022-01-24

Бухорода ўтган 2021 йилда прокурорлар секторларида халқ депутатлари тегишли Кенгашлар қарорлари билан тасдиқланган “Йўл харитаси” асосида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронлар ва муҳтож оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатиш ҳамда “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган шахслар билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолининг 12 минг 854 та муаммоси ҳал этилган.

Шунингдек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати томонидан прокурорлар секторларидаги оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон, чорва, пул маблағлари ва бошқа ёрдамлар кўрсатилган.

Ёрдамлар натижасида “Темир дафтар”да бўлган 11 минг 975 та эҳтиёжманд оиланинг 11 минг 642 таси ёки 97,2 фоизи рўйхатдан чиқарилган. 97 та эҳтиёжманд оиланинг уй-жойлари қайта реконструкция ва капитал таъмирланиб, 90 та муқим турар жойга эга бўлмаган оилалар уй-жой билан таъминланган.

[gallery-5549]

“Ёшлар дафтари”га киритилган жами 5 минг 920 нафар ёшнинг 5 минг 722 таси ёки 96,7 фоизининг муаммолари бартараф қилинганлиги сабабли рўйхатдан чиқарилган.

– “Ёшлар дафтари”да бўлганим сабаб вилоят прокурорининг ташаббуси билан субсидия асосида инкубатор етказиб берилди, – дейди туманнинг Ғазберон МФЙ Қуйи Ғазберон қишлоғида яшовчи, 26 ёшли Бахриддин Деҳқонов. – Биринчи марта инкубаторга 300 дона тухум қўйдим. Афсуски, техник носозликлар сабаб ишларим ўхшамади. Лекин тушкунликка тушмадим. Яна 300 дона тухум қўйиб, 210 та жўжа олдим. Айни пайтда жўжаларни боқаяпман. Сектор томонидан 1 сотих иссиқхона қуриб берилди. Айни пайтда иссиқхонада кўкат ва сабзавотлар экилган. Мазкур маҳсулотлар февраль ойида тайёр бўлади. Бозорга олиб чиқиб сотишни режалаштиряпман. Ундан кейин помидор, бодринг, қулупнай экаман. Йил давомида мана шу иссиқхонадан 3 маротаба ҳосил олишни режалаштирганман. Товуқхона, молхона қуриш ниятим ҳам бор.

– Ишсиз эдим, – дейди туманнинг Тошработ МФЙ Қорахони қишлоғида яшовчи 39 ёшли Нурхон Боймонова. – Вилоят прокурори ташаббуси билан берилган инкубаторга олиб берилган 490 та бедана тухумини қўйдим. Айни кунда тухумлардан бедана жўжалари очилмоқда. Уларни кўпайтириб, бедана тухумини етказиб беришни мақсад қилдим. Сектор томонидан 5 та эчки, 40 сотих ер берилди. Ерда сабзи экиб 27 миллион сўм соф фойда қилдим. Дарвозахонам таъмирлаб берилди. Айни кунда молхона қурилмоқда. Сектор раҳбарлари томонидан 2 нафар қизим бепул қўшимча дарсларга бормоқда. Ҳаётимда ўзгаришлар бошланди.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 214 та ўрганиш ўтказилган. 1 минг 71 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиши натижасида 4 минг 691 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури бўйича ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 586 нафар ёш тадбиркорларга 94,2 млрд. сўмлик лойиҳа ҳужжатлари молиялаштирилиб, жами 2 минг 580 та янги иш ўрни яратилган. 64 та “Ёшлар меҳнат гузари” ва “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази фойдаланишга топширилган.

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА