Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профилактика вақтида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга оширишда техник узилишлар кузатилиши мумкин
22:08 / 2023-03-01

"Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил 2 март соат 00:00дан 3 март соат 22:00 гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ва шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин. Шу билан бирга, айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан  ажратилмайди.

Эслатиб ўтамиз, профилактика ишлари "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш  ва истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш билан боғлиқдир.

ЎзА