Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профилактика инспекторлари рағбатлантирилди
12:35 / 2024-03-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда профилактика инспекторларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида 545 нафар профилактика инспектори самарали иш олиб бормоқда. “Маҳалламни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантираман”, деган шиор уларнинг асосий фаолият мезонига айланган. Вилоят ҳокимлигида профилактика инспекторлари билан ўтказилган навбатдаги учрашувда ана шу масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  

[gallery-16285]

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳар бир шаҳар ва тумандан 2 нафардан, фаолияти намунали, деб топилган профилактика инспекторларини ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА