Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессор ўқитувчиларнинг касбий мулоқот майдончаси яратилмоқда
14:10 / 2024-03-13

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да тизимнинг жаҳон стандартлари асосида тараққий этиши кўрсаткичлари, мезонлари белгилаб берилган. Концепцияга асосан фан соҳалари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг касбий мулоқот майдончаларини яратиш вазифаси қўйилган бўлиб, ТДТУ Олмалиқ филиалида бу борада маълум ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, филиалнинг Металлургия ва кимёвий технологиялар факультети Кимё ва физика кафедраси ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Органик кимё кафедраси профессори Ҳабибулла Тожимуҳаммедов, кимё фанлари доктори, профессор Турсунали Холиқов ҳамда кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шерзод Тўраев ва ёш олимлар, талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.  

Органик кимё – органик моддаларни ташкил қилувчи углерод бирикмаларининг кимёсини ўрганувчи фандир. Бугунги кунда ҳар бир соҳада юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар кимё фанини ҳам четлаб ўтмаяпти. Учрашувда профессор Ҳ.Тожимуҳаммедов “Органик бирикмалар тузилиш назариясининг замонавий таърифи” мавзусидаги маърузасида органик кимё соҳасидаги замонавий услублар, янгиликлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, ёш илмий изланувчиларнинг саноат муаммолари асосида олиб бораётган илмий-тадқиқот мавзулари бўйича муҳокама бўлди.  

Республиканинг етакчи олий таълим муассасаси вакиллари билан ўтказилган илмий-амалий семинар ҳар икки томонга ҳам манфаатли бўлиб, касбий мулоқот майдончаси яратилишига, кафедралараро келишувга эришилди.  

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Миллий университети илм-фан вакиллари, шунингдек, филиалнинг кимёвий технологиялар йўналиши бўйича ўқув, илмий лабораторияси билан ҳам танишдилар.  

Дилором Мирхамитова,  

ТДТУ Олмалиқ филиали декани.