Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессор-ўқитувчиларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилди
10:04 / 2023-06-01

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг фарзандларига олий ўқув юртлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган тавсияномалар топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Институтда хизмат қилаётган 16 нафар ходимнинг фарзандларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи тавсияномалар тантанали равишда топширилди.  

Сўзга чиққан ота-оналар ва уларнинг фарзандлари, бундай имкониятдан фойдаланиб, давлатимиз томонидан билдирилган ишончни оқлашни мақсад қилганликларини билдирди.  

 

Гулноза Бобоева, ЎзА