Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессор-ўқитувчилар мактаб битирувчиларининг қувончли онларига шерик бўлди
09:50 / 2021-05-26

25 май куни юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби Тошкент вилоятидаги умумтаълим масканларида ҳам жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан “Сўнгги қўнғироқ” байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Тошкент вилояти умумтаълим мактаблари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида университетининг профессор-ўқитувчилари Ангрен шаҳри ва Бўка туманида жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида иштирок этди.

 Университет Ангрен шаҳридаги 31-сонли, Бўка туманидаги 11-, 13-, 18-, 20-, 31-, 36-, 42-, 47-, 53 - сонли умумтаълим мактаблардаги ўқувчиларни билим салоҳиятини янада ошириш, уларни касбга йўналтиришда, ўзлари қизиққан спорт турлари ва бошқа фанларни мукаммал ўзлаштиришларида амалий ёрдам бериб, ўқитувчилар маҳоратини оширишда услубий кўмак кўрсатмоқда.  

 Жорий йилда Ангрен шаҳри ва Бўка туманида жойлашган 102 та умумтаълим мактабларини 4106 нафар ўқувчи-ёш тугатмоқда.  

Университет профессор-ўқитувчилари мактаб битирувчиларининг ана шундай қувончли онларига шерик бўлиш, уларниг қалбларига янада қувонч улашиш мақсадида, куни кеча Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини етказди, уларга келгуси ҳаётларида олдиларига қўйган мақсадларига эришиш, юртимиз тараққиёти, унинг ривожи, эртанги куни учун керакли инсонлар бўлиб етишишларида омад тилади.

 Келгусида университетда таҳсил олиш истагида бўлган ёшларга ҳужжат топшириш ва имтиҳонлар ўтказилиши тартиблари тушунтирилди ҳамда фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.  

 

ЎзА