English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессор Меҳмет Эмин Ўзафшар: Ҳаким Термизий ирфон илми билимдони
16:26 / 2024-10-17

Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Анжуман иштирокчилари Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўтмишда юртимизда яшаб, ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларнинг илмий асарларини тадқиқ этишга қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида эътироф этмоқда.

Анқара университети (Туркия) профессори, доктор Меҳмет Эмин Ўзафшар бу ҳақда шундай дейди:  

 Мамлакатингизда ўтказилаётган халқаро илмий анжуманлар Ўзбекистоннинг ислом оламидаги азалий қадриятлари анъанавийлигини кенг намоён этади. Бугун Термизда бўлиб ўтаётган нуфузли конференция ҳам қадимда ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган термизий алломалардан мерос қолган нодир асарларни тадқиқ этишга хизмат қилмоқда.  

Юртингизга Ҳаким Термизий ва Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг илмий меросига бағишланган анжуманда қатнашиш учун Туркиядан бир гуруҳ исломшунос ва ҳадисшунос олимлар келдик.  

Ҳаким Термизий XII аср аввалида яшаган улуғ олим. Араб тили, фиқҳ, ҳадис, калом, тафсир ва инсон психологияси каби соҳаларида самарали ижод қилиб, ислом таълимоти ҳамда ирфон тарихида ўзига хос ўрин тутган шахс. Унинг ота-онаси ҳам ўз даврининг ҳадисшуносларидан бўлган.  

У зотнинг асарлари ўз даврида ҳам, бизнинг замонимизда ҳам бирдек қадр-қимматга эга муҳим манбалардан бири ҳисобланади.  

Биз ана шундай мўътабар зотни улғайтириб, камолга етказган тупроқда ташкил этилган анжуманда қатнашаётганимиз ва улуғ термизийлар мангу қўним топган гўшани зиёрат қилганимиздан беҳад мамнунмиз. Анжуманда туркиялик исломшунос олимлар ҳам Имом Термизий ва Ҳаким Термизийнинг илмий мерослари ҳақида ўз маърузалари билан иштирок этаётганидан қувончимиз чексиз. Халқаро анжуманни ташкил этиш ташаббускори бўлган Президент Шавкат Мирзиёевга ва анжуманни юксак савияда ўтказишга бош бўлган мутасаддиларга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири