Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) 2024 йилдан эътиборан ёшлар ўртасидаги якуний турнир қоидаларига баъзи ўзгаришлар киритилишини эълон қилди.
Унга кўра, келгуси йилдан 20 ёшдан катта теннисчиларга АТР тизимидаги мусобақаларда қатнашишига рухсат берилмайди. Шу кунгача ёш чегараси 21 ни ташкил этганди.
Ассоциация томонидан янги йилдан АТР рейтингида 350 талик рўйхатдан жой олган ва 20 ёшгача бўлган теннисчилар қўллаб-қувватланиши, бир йил давомида уларнинг 100 ва 125 тоифасига кирувчи саккизтагача “Челленжер” турнирларининг асосий баҳсларида иштирок этиши таъминланиши белгиланмоқда.
Топ-250 таликка кирган 20 ёшгача бўлган теннисчилар эса қўшимча равишда битта ATP 250 турнирининг асосий турида, иккита ATP 250 мусобақаси саралаш ўйинларида қатнашиши кафолатланади. Бу қоидалар фақат бир ҳафтада уч ёки ундан кўп ATP турнирлари ўтказилган ҳафталарда қўлланилиши билдирилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА