Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал таълим муассасаларининг илк битирувчилари ўқишни тамомлади
13:23 / 2022-07-16

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган янги профессионал таълим муассасалари тармоқларининг илк битирувчилари жорий йилда ўқишни тамомлаб, иқтисодиёт тармоқлари учун ўрта бўғин кадрлари сифатида меҳнат бозорига чиқмоқда.

Ўтган давр мобайнида компетенцияларга асосланган таълим дастурлари асосида ўқувчиларда меҳнат бозори учун зарур бўладиган малакалар шакллантирилди. Ўқувчиларни касб ва мутахассислик бўйича ўқитиш билан биргаликда уларда ватанпарварлик, жамоада ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш каби компетенциялари шакллантирилди. 

Битирувчиларнинг касбий кўникмалари ҳамкор ташкилотлар, хусусан жойлардаги иш берувчилар вакиллари томонидан баҳолаш йўлга қўйилганлиги уларнинг маҳоратини намойиш қилиш имкониятини таъминламоқда.  

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматига кўра, жорий йилда профессионал таълим муассасаларини 142 минг нафардан зиёд, жумладан, касб-ҳунар мактабларини 75 мингдан ортиқ, коллежларни 47 мингдан ортиқ ҳамда техникумларни 20 мингдан ортиқ битирувчилар якунлади.  

571 нафар имконияти чекланган шахс 16 та касб-ҳунарга ўқитилиб, уларга тегишли дипломлар, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Диплом бланкаларига индивидуал PR-код тизими жорий этилди. Малакалари кўрсатилган янги намунадаги дипломларни топшириш маросими жойларда ҳокимликлар, иш берувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида катта тантана сифатида ўтказилмоқда. 

Н.Усмонова, ЎзА