Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал таълим муассасаларининг бир гуруҳ немис тили фани ўқитувчилари Германияга малака оширишга юборилди
10:09 / 2024-10-18

Ҳукумат қарорига асосан, Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни Германияда касбий таълимга йўналтиришга кўмаклашиш мақсадида профессионал таълим муассасаларининг 27 нафар немис тили фани ўқитувчилари Германиянинг «ТEЛС» тил ўқитиш марказида малака ошириш курсига юборилди.

16 октябрь куни малака оширишга саралаб олинган немис тили фани ўқитувчилари билан учрашув ўтказилди ва ушбу сафардан кўзланган мақсад ва вазифалар, кутилаётган натижалар юзасидан фикр алмашилди.   

Хусусан, ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германиядаги «ТEЛС» тил ўқитиш марказида ўзларининг тил даражалари ҳамда касбий кўникмаларини оширишларига мўлжалланган дастур мазмун моҳияти тушунтирилди.  

Учрашувда юборилаётган педагоглардан малака ошириш курси давомида замонавий тил ўргатиш методикасига асосланган интенсив тайёрлов курсларида фаол иштирок этиб, немис тилини ўқитишнинг энг сўнгги услублари, замонавий қўлланмалар ва дарсликлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш кутилаётгани алоҳида таъкидланди. Ўқитувчилар Тошкент халқаро аэропортидан масъул ходимлар ҳамроҳлигида Германиянинг Берлин шаҳрига йўл олдилар.

З. Нуриддинов, ЎзА