Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади
15:07 / 2024-08-17

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 18 августдан 27 августга қадар 10 кун давомида my.uzbmb.uz сайтида коллеж ёки техникум, касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлаши лозим.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, абитуриентлар танлаш муддати якунлангунга қадар ўз танловини ўзгартириши мумкин. 

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА