Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатилмоқда
13:27 / 2023-06-07

Мамлакатимиздаги профессионал таълим муассасаларида таълимнинг жозибадорлигини ошириш ҳамда тайёрланаётган ўрта бўғин кадрларнинг ички ва ташқи меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларда босқичма-босқич хорижий тилларга ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил этилмоқда. Ҳозирда Навоий давлат педагогика институти педагоглари томонидан Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби ҳамда Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиларига инглиз ва немис тиллари бўйича ўқув курслари олиб борилмоқда.  

– Ташкил этилган ўқув курси орқали ўқувчиларга Б2 даражада хорижий тилларни ўргатиш бўйича институт Инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг тажрибали педагоглари бириктирилди, – дейди кафедра мудири Дилрабо Қодирова. – Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг инглиз тили бўйича Б2 даражасини олиш учун имтиҳон топшириш харажатлари институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, Абу Али Ибн Сино жамоат саломатлиги техникуми ўқувчилари билан немис тили бўйича алоҳида суҳбат ўтказилиб, келгусида хорижий давлатларга боришни мақсад қилган 1-3-босқич ўқувчилари орасидан жами 45 нафар ўқувчилар танлаб олиниб, 3 гуруҳда ўқув курслари ташкил қилинди.  

Ташкил этилган ўқув курсларида Б2 даражада немис тилини ўргатиш бўйича институтнинг “Факультетлараро чет тиллар” кафедрасидан 3 нафар тажрибали профессор-ўқитувчилар бириктирилган.  

А.Бўриев, ЎзА