Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал таълим – меҳнат бозори сари йўл
16:44 / 2019-10-19

Мирзаобод туманида худди шу шиор остида касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг касблар кўргазмаси амалий тадбири бўлиб ўтди.


Мирзаобод туманида худди шу шиор остида касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг касблар кўргазмаси амалий тадбири бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда вилоят, Мирзаобод тумани ҳокимлиги, вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчилар вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан яратган турли саноат, қурилиш, транспорт, ва маиший буюмлар кўргазмасини томоша қилди.

photo_2019-10-19_16-57-16.jpg

– Президентимизнинг жорий йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ва табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилиши белгилаб берилган, – дейди вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Хажимуратов. – Бундан ташқари, мазкур фармонга мувофиқ, ўрта махсус касб-ҳунар таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тизимни илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали, профессионал ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб этишга қаратилган.

Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг, ушбу кўргазмали тадбирда вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўзларининг профессионал ишларини шу жойнинг ўзида амалга оширди. Барча тадбир иштирокчилари, иш берувчи ташкилот, корхоналар вакиллари ушбу жараёнларни қизиқиш ва эътибор билан назорат қилиб борди.

– Бугунги кўргазмали тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги фармонининг мазмун-моҳиятини ўқувчи ва ўқитувчилар, иш берувчиларга тўлалигича англатишдан иборат эди, – дейди вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жамшид Мамаражабов. – Тизимиздаги таълим муассасаларимиз ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарвар, шунингдек, профессионал мутахассислар қилиб тарбиялаш, уларнинг асосий мақсади этиб белгиланди.

photo_2019-10-19_16-57-22.jpg

Тадбир сўнгида кўргазмали семинарда ўз маҳоратини намойиш этган барча иштирокчи ўқувчилар ва уларнинг устозларига вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-10-19_16-57-25.jpg

photo_2019-10-19_16-57-31.jpg