Профессионал боксчимиз Истанбулда ғалабага эришди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида профессионал бокс бўйича “IBA.Pro (https://iba.pro/) 7” мусобақасида ҳамюртимиз Мадиёр Саидраҳимов муваффақиятга эришди.
Жаҳон чемпионати совриндори, қатор халқаро турнирлар ғолиби бўлган Мадиёр Саидраҳимов мазкур турнирда Озарбайжон вакили Аҳмад Мустафаев билан 6 раундлик жанг ўтказди.
Қизиқарли кечган жангда 27 ёшли Саидраҳимов рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратди.
Айтиш лозим, М.Саидраҳимовнинг ушбу ғалабаси профессионал боксдаги иккинчи ютуғи бўлиб, у 2017 йили Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги илк жангида ғалабага эришган эди. Шунингдек, ҳамюртимиз Куба, Россия каби давлатларда IBA тизимидаги ярим профессионал бокс жангларида ҳам муносиб натижаларни қайд этиб келмоқда. Озарбайжонлик А.Мустафаев учун эса ушбу баҳс профессионал боксдаги дебют чиқиши бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА