Профессионал бокс: Қудратилло Абдуқаҳҳоров Жошуага қарши жанг ўтказади
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида жанг олиб борадиган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров жорий йилнинг 22 мартида америкалик Жошуа Антон билан рўбарў келади.
АҚШнинг Калифорния штати, Сан Бернардино шаҳридаги "National Orange Show Event Center” мажмуасида ўтказиладиган мазкур жангга АҚШда тайёргарлик кўраётган Абдуқаҳҳоров куни кеча биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Себастьян Фундора билан спарринг машғулот ўтказди.
Айтиш лозим, Фундора жорий йил 29 март куни ўз чемпионлик камарини Кит Турмандан ҳимоя қилади.

Маълумот учун, бугунгача Қудратилло Абдуқаҳҳоров профессионал боксда 27 та жанг ўтказиб, 22 ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. Жошуа ҳисобида эса 12 та жанг ва 12 та ғалаба мавжуд.
Т.Рўзиев,
ЎзА