Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал бокс: Мишель Мадримовга қарши учинчи бор рингга чиқмоқчи
10:18 / 2022-07-12

Эртага, 13 июль куни Лондон рингида ўз иқтидори орқали бокс жозибасини намойиш этган Исроил Мадримов Тошкентга қайтиб келади.

Хабар берганимиздек, Англиянинг Лондон шаҳрида ҳамюртимиз Исроил Мадримов франциялик Мишель Сорога қарши WBA Eliminator камари учун жанг ўтказди. 

Минглаб профессионал бокс ишқибозлари гувоҳлигида ўтган жангнинг иккинчи раунд сўнгида франциялик чарм қўлқоп устасининг жароҳат олгани боис ҳакамлар томонидан техник дуранг қайд этилди. 

Айтиш лозим, илк раундларданоқ Исроил Мадримовнинг шиддатли ҳаракатлари уни ғолибликка муносиб эканлигини кўрсатаётганди. Аммо, кутилмаганда Мишель Соронинг қоши ёрилиши, уни яққол мағлубиятдан асраб қолди. 

Бу эса истеъдодли боксчимизни WBA унвонига мажбурий даъвогар сифатида биринчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло билан баҳслашиш имкониятини ҳозирча сўроқ остида қолишига олиб келди.  

Воқеалар ривожи қай тарзда давом этишини вақт кўрсатади. Лекин, Мишель Мадримов билан учинчи бор рўбарў келишни истамоқда.  

Т.Рўзиев,  ЎзА