Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал бокс: Мадиёрда ғалаба, Шаҳобиддинда эса мағлубият
11:05 / 2025-12-13

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтган IBA.PRO 13 профессионал бокс турнирида икки нафар маҳоратли боксчимиз рингга кўтарилди.

Ҳаваскор боксда жаҳон ва қитъа чемпионати совриндорлигига эришган ҳамюртимиз Мадиёр Саидраҳимов россиялик Давид Дзукаев билан 8 раундлик жангда тўқнаш келган бўлса, Рио Олимпиадаси ғолиби, жаҳон ва қитъа чемпионатлари олтин медаль соҳиби Шаҳобиддин Зоиров IBA.PRO камари учун венесуэлалик Йоэль Финол билан 10 раундлик жанг ўтказди.

Оғир вазнли боксчимиз Мадиёр Саидраҳимов россиялик Давид Дзукаевни 8 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этгани эътиборли бўлди.

Аммо Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финол “дуэли”да ҳамюртимизга омад кулиб боқмади. Бундан 9 йил муқаддам Рио Олимпиадаси 1/2 финалида айнан Зоировдан мағлубиятга учраган Финол Дубай рингида тенг курашлар остидаги баҳсда очколар ҳисобига IBA.PRO камари соҳибига айланди.

Т.Рўзиев, ЎзА