Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал бокс кечасининг марказий жанги – Муроджон Аҳмадалиев ғолиб
22:36 / 2021-04-03

Пойтахтимизда ўтган профессионал бокс оқшомидаги барчамиз кутган жанг якунланди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз бокс федерацияси билан бир қаторда “Matchroom Boxing” промоутерлик компанияси ва “DAZN” платформаси ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган мазкур кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев “WBA” ва “IBF” камарларини япониялик Рёсукэ Ивасадан ҳимоя қилди.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,2 кг) WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўз камарларини муносиб ҳимоя қилди. Ўн икки раунд этиб белгиланган жангда боксчимиз нималарга қодир эканини яна бир бор намоён этди.

Муроджон Аҳмадалиев ўзининг метин ҳимояси, юқори техника ва кучли зарбалари натижасида Рёсукэга ҳеч қандай имконият қолдирмади ҳамда муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Муҳим ғалабани қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев мухлисларга қўллаб-қувватлаганлиги учун раҳмат айтди, спортчиларга қулай шароитларни яратиб бераётган Президентимизга эса ўз миннатдорчилигини билдирди. Спортчи бу ғалабалар ҳали бошланиши эканини, бундан ҳам катта ютуқлар олдиндалигини алоҳида таъкидлади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА