French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви
14:18 / 2022-08-06

Муносабат

Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган халқчил сиёсат туфайли давлат хизматчилари бугун аҳолига анча яқинлашди.

Халқ билан мулоқот қилиш уларни эшитиш, маблағларни одамлар талабига қараб йўналтириш, “маҳаллабай” ишлаш тизимлари йўлга қўйилиб давлат хизматчиларининг самарали фаолият юритиши учун муносиб шароитлар яратилди.

Жорий йилнинг 4 август куни юртбошимиз раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш билан боғлиқ устувор вазифаларни белгилаб берар экан, давлатимиз раҳбари маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда икки йил давомида, чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тайёрланганини алоҳида қайд этди.

Дарқақиқат, мустақилликнинг илк йилларидан буён давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ бошқа муҳим қоидаларни ўзида акс эттирувчи қонунга эҳтиёж бор эди. 
Аммо 30 йил давомида бу каби қонун лойиҳаси бир неча бор ишлаб чиқилган бўлса-да, аммо Парламент даражасида муҳокама қилинмаган.

Давлат раҳбарининг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан бугун мазкур комплекс ҳужжат Сенат томонидан маъқулланганлиги муҳим аҳамиятга эга.

Чунки давлат хизматида ишлаётган хоҳ амалдор, хоҳ оддий хизматчи бўлсин ўзининг келажагини ушбу тизимда кўриши қийин эди.

Йиғилишда давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилиши таъкидланди. Шу мақсадда йил якунига қадар барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилиши, бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмасдан барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилиши белгиланди. 
Бунда, номзодларнинг билими, тажрибаси ва салоҳияти очиқ танлов орқали аниқланадиган бўлди.

Йиғилишда мазкур очиқ танлов тизими тажриба тариқасида, Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилганлиги қайд этилиб, ушбу тажрибани тизимли равишда барча вазирлик ва идораларда ҳам жорий этилиши белгиланди. 
Бугунги кунда Навоий вилоятида 5475 нафар давлат хизматчилари мавжуд бўлиб, уларнинг 1163 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар, 1238 нафарини аёллар ташкил этади.

Ушбу давлат хизматчиларининг 4508 нафари олий маълумотли кадрлардир.  

Айни пайтга қадар вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги 4338 та мавжуд вакант лавозимлар бўйича очиқ танловлар ташкил этилиб, уларга жами 29 минг нафардан ортиқ фуқаро ҳужжат топширган.

Танловлар якунига кўра, 1536 нафар фуқаро давлат хизматига қабул қилинди.

Вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан маҳаллий ҳокимликлар аппаратидаги лавозимларга ҳам ишга қабул қилиш тўлиқ очиқ танловлар асосида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 141 нафар муносиб кадрлар ҳокимликларга ишга қабул қилинган.

Вилоятдаги 330 та маҳаллага ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли лавозимларига 990 нафар муносиб кадрлар очиқ мустақил танловлар орқали ишга қабул қилинишига эришилди.

Йиғилишда Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масаласида ҳам муҳим вазифалар белгиланди. Хусусан, хорижий ўқув марказлари билан бирга қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилиб, вазирликлар тизимидаги 110 та малака ошириш марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ўқитиш дастурлари ва методикаларини янгилаш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўтган 3 йил давомида вилоят бўйича 1160 нафар давлат хизматчиларининг Давлат бошқаруви академияси, унинг Самарқанд вилоят филиали ҳамда бошқа малака ошириш марказларида турли шаклларда малакалари оширилди. 

Аброр Латипов, 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 

Навоий вилоят филиали бош инспектори. 

ЎзА