French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пробация бўлинмалари назоратидаги хотин-қизлар иш билан таъминланмоқда
17:02 / 2025-11-04

Янгиер шаҳрида “Хавфсиз оила” профилактик тадбири доирасида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш ва бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Унда Янгиер шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ички ишлар бўлими, жамоат хавфсизлиги хизмати, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Янгиер шаҳар ИИБ  пробация бўлими рўйхатида турувчи хотин-қизлар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ижтимоий аҳволи ва бандлик ҳолати ўрганилди. Шунингдек, меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди ва аёлларни ишга жойлаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Натижада 14 нафар хотин-қиздан 5 нафари янги иш жойларига йўлланмалар олди. Қолган иштирокчиларга эса иш жойини танлаш ва касбга йўналтириш бўйича қўшимча вақт берилди.

–  Бундай тадбирлар ҳар бир аёлнинг ҳаётда янги саҳифа очиши, жамиятдаги ўрнини топишига хизмат қилади. Уларга иш жойи топишда ёрдам бериш орқали нафақат бандлик таъминланади, балки оилада тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланади, –  дейди  Янгиер шаҳар ИИБ ЖХХ ХПБ ХКМБ катта инспектори подполковник Юлдуз Қодирова.

Таъкидланишича, “Хавфсиз оила” профилактик тадбири доирасида бундай суҳбат ва амалий ёрдамлар мунтазам ўтказилиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом эттирилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири